Биринчи бўлимдан сўнг мезбонлар 2:0 ҳисобида олдинга ўтиб олишди. «Ҳумо» иккинчи бўлимда фаолликни оширди ва ҳисобни анча қисқартирди — 3:2.
Учинчи бошида ҳисоб тенглашди — 3:3. Аммо учинчи тайм ўрталарида рақиб бир киши кўп бўлиб ўйнаб гол урди ва олдинга ўтиб олди. Ўйин сўнгида «Торпедо» бўш дарвозага яна битта гол уриб, ҳисобни 5:3 кўринишга келтириб қўйди.
Умуман олганда, хавотирга ўрин йўқ – серия 4 ғалабагача давом этади, олдинда эса ҳаммасини тўғрилаш имконияти бор. Кейинги учрашув 16 март, якшанба куни, соат 17:00 да бошланади.
«ТОРПЕДО» «ҲУМО» 5:3
Голлар:
1:0 Ян Тютюньков (Александров, Гребенщиков) 08:35
2:0 Андрей Лагунов (Тютюньков) 16:05
3:1 Илья Кляузов (Колобов, Сулимов) 32:22
4:3 Андрей Лагунов (Акмальдинов, Сулимов) 50:56.
5:3 Эрик Алдабергенов (Колобов) 59:30.
2:1 Дмитрий Саврицкий (Дюкарев, А.Буяльский) 22:05
3:2 Василий Жилов (Лихотников, Шуленин) 39:32
3:3 Владислав Дюкарев (Жилов, Сиксна) 43:44.
Манба: stadion.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.