U 21 биринчилигининг “Б” гуруҳида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Руанда жамоаси билан куч синашди.
Учрашувнинг дастлабки бўлимида 18:20 ҳисобида шарқий Африка қитъаси вакиллари устунликка эришди. Учрашувнинг 2-бўлимида ҳам Руанда жамоаси ташаббусни ўз қўлида сақлаб қолди.
Айниқса, рақиб дарвозабони гандболчиларимизнинг бир қатор зарбаларини бартараф этишга муваффақ бўлгани натижасида умумий натижа 40:32 кўринишида африкаликлар фойдасига ҳал бўлди.
Ўзбекистон U 21 жамоаси ўз гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаб, ярим финалга йўл олди. Терма жамоамиз ярим финалда “А” гуруҳида етакчиликка эришган Болгария жамоаси қаршилигини енгишга ҳаракат қилади
“Б” гуруҳида ғолиблик учун кураш олиб бораётган Ўзбекистон U 19 ўсмирлар жамоаси АҚШ терма жамоаси билан рўбарў келди.
Гуруҳ етакчисини аниқлашга хизмат қилган ўйиннинг шиддатли кечгани кўрсаткичларда ўз аксини топди. Биринчи бўлимда 15:15 ҳисоби қайд этилган бўлса, иккинчи бўлим якунига кўра, 33:32 ҳисоби қайд этилган тарзда ғолиблик ҳамюртларимизга насиб этди
Энди ўсмир гандболчиларимиз ярим финалда Нигерия терма жамоаси тўсиғидан ўтиш учун курашга киришади.
Эслатиб ўтамиз, 15-16 март кунлари ярим финал, 3-ўрин учун, 5-6-ўринлар ва финал ўйинлари ташкил этилади. Ҳар икки ёш тоифасида ғолибликка эришган жамоалар жорий йилги жаҳон чемпионатлари йўлланмасига эга чиқади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.