Бокс. Навбаҳор Ҳамидова ЖЧда кумуш медалга эга чиқди

Бокс. Навбаҳор Ҳамидова ЖЧда кумуш медалга эга чиқди

Сербиянинг Ниш шаҳрида ўтказилган бокс бўйича аёллар ўртасидаги ЖЧ якунига етди. 66 кг. вазнда финалга чиққан Навбаҳор Ҳамидова Жаҳон чемпионатини кумуш медал билан якунлади.

Боксчимиз финалда 2 карра Жаҳон ва Олимпиада чемпиони туркиялик Бусеназ Сюрменелига имкониятни бой бериб қўйди.

Элшод Расулов бошчилигидаги қизларимиз ушбу мусобақада, шу кунгача бўлган терма жамоамизнинг натижаларини янгилашди ва тарихга кирдилар. Вакилларимиз якунларга кўра, 1 кумуш ва 3 та бронза медалларини қўлга киритдилар.

Совриндорларимиз билан танишинг:

Кумуш медал:
— 66 кг: Навбаҳор Ҳамидова

Бронза медал:
— 48 кг: Фарзона Фозилова
— 50 кг: Сабина Бобоқулова
— 52 кг: Феруза Казакова

Мураббийлар: Элшод Расулов, Ислом Тожибаев, Зиятдинбек Тойгонбаев, Истам Кабинов, Азим Худайқулов, Акмалбек Қосимов, Шахзода Умарова.
Шифокор: Комилжон Расулов

Манба: https://t.me/boxinguzbekistan

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.