Ниш — 2025. Медаллар бўйича ким етакчи бўлди: Қозоғистон ёки Россия?

Ниш-2025. Медаллар бўйича ким етакчи бўлди: Қозоғистон ёки Россия?

Сербиянинг Ниш шаҳрида бўлиб ўтган аёллар ўртасидаги бокс бўйича Жаҳон чемпионатида Россия терма жамоаси умумий медаллар бўйичи биринчи ўринни эгаллади. Улар мусобақада 4 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритишди.

Қозоғистон терма жамоаси жами 6 та медаль билан иккинчи бўлди: 3 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза. Учинчи ўрин Туркияга насиб этди – 1 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза.

Ўзбекистон эса битта кумуш ва 3 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобда 10-поғонани эгаллади.

Аёллар ўртасидаги ЖЧ — 2025 медаллар жадвали:

ДавлатОлтинКумушБронзаЖами
1 Россия 4 1 2 7
2 Қозоғистон 3 2 1 6
3 Туркия 1 3 2 6
4 Хитой 1 1 3 5
5 Сербия 1 0 5 6
6 Шимолий Корея 1 0 2 3
7 Марокаш 1 0 1 2
8 Таиланд 0 2 1 3
9 Ирландия 0 2 0 2
10 Ўзбекистон 0 1 3 4
11 Словакия 0 0 1 1
11 Вьетнам 0 0 1 1
11 Беларусь 0 0 1 1
11 Молдова 0 0 1 1

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.