Ўзбекистонлик боксчи қизлар ЖЧ — 2025 да қанча мукофот пули ишлади?

Ўзбекистонлик боксчи қизлар ЖЧ-2025 да қанча мукофот пули ишлади?

Сербиянинг Ниш шаҳрида бўлиб ўтган аёллар ўртасидаги бокс бўйича жаҳон чемпионати — 2025 якунланди. Турнирда Ўзбекистон терма жамоаси 4 та медаль қўлга киритди: 1 та кумуш ва 3 та бронза.

Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) медаль соҳиблари учун қуйидаги мукофот маблағларини белгилаган:

- Олтин медаль — 100 000 доллар
- Кумуш медаль — 50 000 доллар
- Бронза медаль — 25 000 доллар
- чорак финал иштирокчилари — 10 000 доллар

Ўзбекистон терма жамоаси медаллари асосида 165 000 доллар мукофот пули ишлаб топди.

Ўзбекистон совриндорлар:

Кумуш медаль (50 000 доллар)
— 66 кг: Навбаҳор Ҳамидова

Бронза медал (25 000 доллар):
— 48 кг: Фарзона Фозилова
— 50 кг: Сабина Бобоқулова
— 52 кг: Феруза Казакова

Чорак финалчилар (10 000 доллар)
— 57 кг: Нигина Ўктамова
— 60 кг: Ситора Турдибекова
— 75 кг: Азиза Зокирова
— 81 кг: Соҳиба Рўзметова

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.