Дзюдочиларимиз Тбилисидаги йирик турнирда медаллар учун кураш олиб боради

Дзюдочиларимиз Тбилисидаги йирик турнирда медаллар учун кураш олиб боради

21-23 март кунлари Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида Дзюдо бўйича “Катта Дубулға” туркумига кирувчи турнир бўлиб ўтади.

Дунёнинг 54 давлатидан 400 нафардан зиёд полвонлар қатнашадиган нуфузли мусобақада юртимиз шарафини 19 нафар дзюдочи ҳимоя қилади. Ҳамюртларимиз Тбилисида юқори пробали медаллар ҳамда жаҳон рейтинги баллари учун кураш олиб боради. Мураббийлар штаби томонидан йирик мусобақада татамига чиқадиган терма жамоамиз таркиби эълон қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерациясининг расмий каналида хабар берилди.

Tbilisi Grand Slam 2025`га йўл оладиган таркиб:

— 60 кг: Камолиддин Бахтиёров

— 66 кг: Азизбек Ортиқов

— 66 кг: Абдураҳим Нутфуллоев

— 73 кг: Обидхон Номонов

— 81 кг: Суҳроб Турсунов

— 90 кг: Умар Бозоров

— 100 кг: Рустам Шораҳматов

— 100 кг: Эрназар Сарсенбаев

+100 кг: Шоҳруҳхон Бахтиёров

АЁЛЛАР

— 48 кг: Ҳалимажон Қурбонова

— 48 кг: Руҳшона Алишерова

— 52 кг: Сўғдиёна Рафкатова

— 57 кг: Шукуржон Аминова

— 63 кг: Маржона Нуруллоева

— 70 кг: Ширинжон Йўлдошева

— 78 кг: Маржона Кўчимова

— 78 кг: Барчиной Қодирова

+78 кг: Ирисхон Қурбонбоева

+78 кг: Моҳларойим Тўхтамишева.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.