Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида 6-13-апрель кунлари катталар ва U 20 ёш тоифасидаги Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади.
Қайд этиш жоиз, мазкур мусобақалар май ойида Хитойда ўтадиган Осиё чемпионати олдидан асосий жамоамизнинг тайёргарлигини кўздан кечириш имкониятини тақдим этади.
Шунингдек, 6-11-апрель кунлари “Uzbekistan Open” халқаро турнири ўтказилиб, унда қўшни мамлакатлардан ташриф буюрадиган сара полвонлар баҳс олиб бориши кутилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.