Хоккей. «Ҳумо» «Торпедо»га қарши серияда олдинга ўтиб олди

Хоккей. «Ҳумо» «Торпедо»га қарши серияда олдинга ўтиб олди

Хоккей бўйича Қозоғистон чемпионати плей-офф босқичининг ярим финал босқичидан ўрин олган «Ҳумо» ва «Торпедо» жамоалари ўртасидаги учинчи ўйин Тошкентда бўлиб ўтди.

Учрашувнинг асосий воқеалари биринчи танаффус арафасида содир бўлди. Данила Карабан ва Владислав Дюкаревнинг аниқ зарбалари майдон эгаларига ҳисобда олдинга чиқиш имконини берди. Бироқ, кўп ўтмай Ян Тютюньков рақиб дарвозасини ишғол қилиб, бир шайбани қайтарди. Бу дақиқаларда «Ҳумо» бир киши кам бўлиб ўйнаётган эди.

Навбатдаги гол ўзини нисбатан узоқ вақт куттирди. Иккинчи бўлимда дарвозаларга шайба киритилмаган бўлса, учинчи бўлим аввалида мезбонлар рақиб дарвозасини яна бир марта ишғол қилишди: Александр Шевченко кўпчилик устунлигидан фойдаланиб, жамоаси учун учинчи шайбани урди.

Ўйин тугашига 4 дақиқа қолганида Тютюньков дублини расмийлаштирди, аммо Ўскемен шаҳри жамоаси мағлубиятдан қутулиб қолиши учун бу етарли бўлмади. Тошкентликлар дарвозабони Глеб Моисеев 29 та зарбани қайтарди.

Шу тариқа, «Ҳумо» мазкур серияда 2:1 ҳисобида олдинга ўтиб олди. Жамоалар ўртасидаги тўртинчи ўйин 22 март куни 17:00да «Ҳумо арена»да бошланади.

Қозоғистон чемпионати, плей-офф, ярим финал, 3-ўйин
«Ҳумо» – «Торпедо» 3:2 (2:1, 0:0, 1:1)
Голлар:
1:0 – 14:05 – Карабань (Сиксна, Лихотников)
2:0 – 16:38 – Дюкарев (Лихотников, Карабань)
2:1 – 18:49 – Тютюньков (Пархоменко, Маркабаев) КГ
3:1 – 43:06 – Шевченко (Литовченко, Малишев) КГ
3:2 – 55:57 – Тютюньков (Скутар, Олендаренко)

Сериядаги ҳисоб: «Торпедо» – «Ҳумо» 1-2 (5:3, 2:4, 2:3)

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.