Бу ҳақда у ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
«Мен Ирландиянинг амалдаги ҳукумати сиёсатига қаршилик кўрсатишга тайёрман, чунки бошқа ҳеч бир номзод буни қилолмайди», — дея таъкидлади Макгрегор.
Макгрегорнинг сайловолди кампаниясидаги асосий мавзулардан бири Европа Иттифоқининг миграция пактига қарши чиқиш бўлади. Ушбу пакт Евроиттифоқ давлатларини ҳар йили муҳожирлар квотасини қабул қилишга ёки уларни ЕИга аъзо бошқа давлатларда жойлаштиришни молиялаштиришга мажбур қилади.
Маълумот учун, Ирландияда президентлик сайлови 2025 йил 11 ноябрда ўтказилиши кутилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.