Афсонанинг ўлими сабаблари маълум эмас. Унинг оила аъзолари қаричилик дейишяпти.
«Қалбимиз чирпарчин бўлди. Чуқур қайғу билан шуни маълум қиламизки, энди орамизда катта Жорж Эдвард Форман йўқ. У 2025 йилнинг 21 март куни бу дунёни ўз яқинлари ёнида тарк этди. Жорж севимли умр йўлдош, ота, бобо, оддийликни яхши кўрадиган шунчаки катта номдаги инсон эди», дейилади Форманлар оиласи баёнотида.
— Жорж Форман 1968 йил Мехикода ўтган Олимпиада чемпиони
— 1973 йилда профессионал бокснинг супероғир вазн тоифасида жаҳон чемпиони бўлган. Ўшанда у яна бир афсона Жо Фрэйзерни иккинчи раундда нокаутга учртганди
— 1974 йил Зоир (ҳозирги Конго Демократик Республикаси) давлатида ўтказилган ва Rumble in the Jungle жанги сифатида тарихга муҳрланган аср жангида афсонавий Муҳаммад Алига имконияти бой бериб, бокс билан хайрлашганди
— Ўзида ирода топиб, 1987 йил, 38 ёшида яна катта боксга қайтган. 1994 йил 45 ёшида Майкл Мурерни мағлубиятга учратиб, рекорд соҳибига айланган (бу рекорд ҳалигача янгилангани йўқ).
— Жорж Форман 1997 йилда 76-5 (68 KO) рекорди билан профессионал боксдаги фаолиятини якунлаган
— Боксдан кейинги ҳаёти тадбиркорлик билан ўтди. У George Foreman Grill брендига асос солди.
— Беш маротаба уйланган, 12 нафар фарзанднинг отаси (5 ўғил, 7 қиз).
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.