Бокс. Мадримовнинг вазнидаги Фундора қайтмоқда, у эртанги жанги олдидан тарозига чиқди

Бокс. Мадримовнинг вазнидаги Фундора қайтмоқда, у эртанги жанги олдидан тарозига чиқди

Бизнинг вақт билан эртага тонг саҳарда АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида навбатдаги профессионал бокс турнири ўтказилади.

Оқшомнинг асосий жангида биринчи ўрта вазн тоифасида WBC ва WBO йўналишлари чемпиони Себастьян Фундора даъвогар Чордейл Букерга қарши рингга кўтарилади. Эртанги жанг олдидан боксчилар тарозидан ўтиш маросимида ҳозир бўлишди.

Ҳар икки боксчи ҳам тарозида белгиланган вазн меъёрини бажаришди. Фундора — 69,3 кг; Букер — 69,2 кг вазн қайд этди.

Маълумот учун, Фундора ўзининг сўнгги жангини 2024 йилнниг март ойида эндиликда биринчи ўрта вазнда собиқ жаҳон чемпиони Тимофей Цзюга қарши ўтказиб, ғалаба қозонганди. Букер эса ўтган йилнинг июнида Демьен Чавесни учинчи раундда техник нокаутга учратан эди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.