Тахмина Икромова Марбеля Гран-присида иккита медалга сазовор бўлди

Тахмина Икромова Марбеля Гран-присида иккита медалга сазовор бўлди

21-23 март кунлари Испаниянинг Марбеля шаҳрида бадиий гимнастика бўйича Гран-при мусобақаси бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Тахмина Икромова 1 та кумуш ва 1 та бронза медалларига эга чиқди.

Икромова тўпдаги машқда 28.100 балл билан шоҳсупанинг иккинчи поғонасига кўтарилган бўлса, кўпкураш йўналишидаги 111.650 балл унинг кучли учликдан жой олишини таъминлади.

Тўп:
1. Таисия Онофрийчук (Украина) – 29.050
2. Тахмина Икромова (Ўзбекистон) – 28.100
3. Полина Карика (Украина) – 27.900

Кўпкураш:
1. Таисия Онофрийчук (Украина) – 116.100
2. София Рафаэли (Италия) – 115.000
3. Тахмина Икромова (Ўзбекистон) – 111.650.

Манба: olympic.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.