Юнон-рум кураши бўйича кечаётган баҳсларда Айтжан Халмаханов ( 63 кг), Арам Варданян ( 77 кг) ҳамда Жалгасбай Бердимуратов ( 87 кг) олтин медалларга эга чиқишган бўлса, Ихтиёр Ботиров ( 55 кг) бронза медали билан тақдирланди.
Бугун яна 5 вазн тоифасида беллашувлар ўтказилади. Унда курашадиган ҳамюртларимиз ва уларнинг илк рақиблари билан танишинг:
60 кг: Алишер Ғаниев – Али Абдуносир (Иордания) / Зиюе Си (Хитой)
67 кг: Нозимжон Бойқўзиев – Мунтхир Жанду (Саудия Арабистони)
72 кг: Абдулло Алиев – Бегмират Нобатов (Туркманистон) / Аҳмед Барахман (Саудия Арабистони)
82 кг: Муҳаммадқодир Расулов – Моҳаммад Нағуси (Эрон)
97 кг: Беҳруз Барноев – Иброҳим Фаллатаҳ (Саудия Арабистони)
Манба: olympic.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.