Фигурали учиш: Чигирев ва Гейниш йилнинг энг яхшилари қаторида эътироф этилди

Фигурали учиш: Чигирев ва Гейниш йилнинг энг яхшилари қаторида эътироф этилди

Халқаро конькичилар иттифоқи (ISU) жорий мавсум якуни бўйича энг яхшиларни эълон қилди.

Совриндорлар орасида фигурали учиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Дмитрий Чигирев ҳамда Екатерина Гейниш жуфтлиги ҳам бор.

«Ҳарбин — 2025» қишки Осиё ўйинларида олтин, Канада Гран-присида кумуш медалларга сазовор бўлган терма жамоамиз аъзолари “Энг яхши дебютант” номинацияси ғолиби бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Дмитрий Чигирев ҳамда Екатерина Гейниш жуфтлиги яқинда АҚШнинг Бостон шаҳрида ўтган жаҳон чемпионатида кучли ўнликдан жой олиб, «Милан-Кортина — 2026» қишки Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритган эди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.