60 кг вазнда бўлиб ўтган ярим финалда, Мадияр Данияров мезбон Луиз Оливейрага қарши баҳс олиб борди ва ҳакамларнинг қарорларига кўра 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди.
Тўрабек Хабибуллаев ярим финал баҳсида ҳиндистонлик Вишални қийинчиликсиз мағлуб этиб, финалга йўл олди — 5:0.
Асилбек Жалилов ҳам финални ҳал қилди. Боксчимиз бу йўлда ҳиндистонлик Жадумани Манденгбамни 3:2 ҳисобида мағлуб этди.
75 кг вазндаги вакилимиз Фазлиддин Эркинбоев польшалик Михал Ярлинскини 4:1 ҳисобида мағлуб этди.
Энг оғир вазндаги боксчимиз Жаҳонгир Зокиров қозоғистонлик Даниял Сапарбайга ҳеч қандай имконият қолдирмади — 5:0.
60 кг: Мадияр Данияров – Луиз Оливейра (Бразилия) 1:4
90 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев – Вишал (Ҳиндистон) 5:0
50 кг: Асилбек Жалилов – Жадумани Манденгбам (Ҳиндистон) 3:2
75 кг: Фазлиддин Эркинбоев – Михал Ярлински (Польша) 4:1
+90 кг: Жаҳонгир Зокиров – Даниял Сапарбай (Қозоғистон) 5:0
Манба: stadion.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.