Боксчиларимиз Жаҳон кубогида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди!

Боксчиларимиз Жаҳон кубогида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди!

Бразилиянинг Форс-ду-Игуасу шаҳрида бокс бўйича Жаҳон кубоги бўлиб ўтди.

World Boxing томонидан ташкил этилган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирок этиб, 5 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритди.

Шубҳасиз, бундай натижа билан йигитларимиз умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритишди.

Олтин медал:
— 50 кг: Асилбек Жалилов
— 75 кг: Фазлиддин Эркинбоев
— 80 кг: Жавоҳир Умматалиев
— 90 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев
+90 кг: Жаҳонгир Зокиров

Кумуш медал:
— 55 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов
— 85 кг: Акмалжон Исроилов

Бронза медал:
— 60 кг: Мадияр Данияров.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.