Ўзбекистон миллий хоккей терма жамоаси ўз тарихида илк бор Жаҳон Чемпионатида иштирок этади

Ўзбекистон миллий хоккей терма жамоаси ўз тарихида илк бор Жаҳон Чемпионатида иштирок этади

Март ойининг бошида ёшлар терма жамоамиз ўз ёш тоифасидаги Жаҳон Чемпионатида дебют қилди. Мусобақа Таиландда бўлиб ўтди. Дебют муваффақиятли бўлди – ёшлар III B дивизионида ғалаба қозониб, нафақат чемпионликни, балки кейинги босқичга – III A дивизионига кўтарилишди ҳам.

Эндиликда ушбу ютуқни катта ёшли Миллий терма жамоамиз такрорлашга ҳаракат қилади. 2025 йил 13–19 апрель кунлари улар Арманистон пойтахти Ереванда бўлиб ўтадиган IV дивизион мусобақасида ўз дебютини ўтказади.

Рақибларимиз Арманистон, Эрон, Кувайт, Индонезия ва Малайзия терма жамоалари бўлади. Уларнинг барчаси илгари жаҳон чемпионатларида иштирок этган, ягона дебютант эса – Ўзбекистон.

Миллий терма жамоамизнинг асосини U18 ёшлар терма жамоасининг чемпион йигитлари ташкил қилади, уларга бир неча йиллардан бери «Ҳумо» жамоасида ўйнаб келган катта ёшли хоккейчилар қўшилади.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.