Маълум қилинишича, йиғилишда Азиз Тошпўлатов номзоди конференция иштирокчилари томонидан бир овоздан маъқулланди.
Шу билан бирга, федерациянинг Андижон, Бухоро, Наманган, Қашқадарё, Сурхондарё, Сирдарё, Хоразм ва Тошкент шаҳрининг ҳудудий бўлимлари раислигига номзодларни сайлаш таклиф этилди.
Ушбу вилоятлар ИИБлари бошлиқлари ва Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи бир овоздан ҳудудий бўлимлар раислигига сайланди.
2025 йил январида бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси раиси этиб сайланганди. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Шерзод Ҳидоятов Ўзбекистон оғир атлетика федерациясига раис бўлди.
Божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов 17 февраль куни Енгил атлетика федерацияси раиси этиб сайланган эди.
“Пахтакор” ФК президенти сифатида фаолият юритган мутахассис Ботир Раҳимов Ўзбекистон теннис федерацияси раиси этиб сайлангани ҳақида хабар берилганди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.