Самарқандда велоспорт бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди

Самарқандда велоспорт бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди

Маълумки, кеча старт олган велоспорт спорти тури бўйича USI календар режасига киритилган U — 23 ёшгача бўлган (эркак — аёллар) ўртасида Ўзбекистон чемпионати юқори ҳароратда ўтказилди.

Маълумот сифатида қайд этиш лозим, ушбу турнирда 100 нафардан зиёд иштиёқманд велоспортчилар чемпионлик сари пойгада иштирок этишди.

Эслатиб ўтамиз, дастлабки кундаги яккалик пойгаларида беллашган қатнашувчиларнинг натижалари қуйидагилардан иборат:
1.Никита Светков (Сурхондарё)
2. Фаррух Бобошеров ( Тошкент)
3. Давиржон Абдураҳмонов (Сурхондарё).

Бугун, якуний кундан ўрин олган муросасиз кечган пойгалар ҳам ижобий ўтказилди.

Эътиборли томони шундаки, кечаги кун каби Сурхондарё ва Тошкент шаҳар, вилоят терма жамоалари яна ўзларини кўрсатишди. Сўнгги кун натижалари:

1.Никита Цветков ( Сурхондарё)
2.Троман Владислав (Сурхондарё)
3.Баҳодиров Бекзод (Хоразм).

Шунингдек, аёллар ўртасидаги пойгалар ҳам ўз ниҳоясига етди. Унга кўра,

1.Самира Исмаилова (Самарқанд)
2.Махинабону Элмуродова (Тошкент вилояти)
3.Асал Ризаева (Тошкент шаҳар).

Шу аснода таъкидлаганимиздек, Самарқандда ўтган Ўзбекистон чемпионати якунланди. Ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларга диплом, медаль ва эсдалик совғалари туҳфа этилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.