Хоккей терма жамоамиз Жаҳон чемпионатида дебют қилиш учун Арманистонга жўнаб кетди

Хоккей терма жамоамиз Жаҳон чемпионатида дебют қилиш учун Арманистонга жўнаб кетди

Ўзбекистон хоккей терма жамоаси ўз тарихида илк бор катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иштирок этиши ҳақида хабар бергандик.

Термамиз 13–19 апрель кунлари Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида ташкил этиладиган IV дивизион беллашувларида мезбон Арманистон, Кувайт, Индонезия, Малайзия ва Эрон жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Хоккейчиларимиз кеча тонгда Тошкент халқаро аэропортидан Ереван шаҳри томон йўлга отланди. Ўзбекистон муз устида хоккей федерацияси матбуот хизмати тарқатган суратга кўра, термамиз мусобақада «Adidas» компанияси томонидан тайёрланган экипировкалардан фойдаланади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.