Баҳодир Жалолов узоқ танаффусдан сўнг IBF рейтингига қайтди (фото)

Баҳодир Жалолов узоқ танаффусдан сўнг IBF рейтингига қайтди

Халқаро бокс федерацияси (IBF) ўзбекистонлик супер оғир вазн тоифасидаги боксчи Баҳодир Жалоловни ўзининг янгиланган рейтингига киритди.

Жалолов 5 апрель куни Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида ўтган жангда украиналик Игор Шевадзуцкийни (12-3, 10 КО) мағлуб этди. Барча ҳакамлар бир овоздан ўзбекистонлик боксчи ғалаба қозонганини маълум қилишди. Жанг Баҳодир учун одатдагидан фарқли тарзда тўлиқ масофада ўтди. Бу унинг нисбатан камдан кам ҳолатларидан бири, сабаби у 15 ғалабасининг 14 тасини нокаут билан якунлаган.

IBF ушбу натижадан сўнг Баҳодирни оғир вазн рейтингида 13-ўринга жойлаштирди. Қизиғи, ундан бир поғона юқорида америкалик боксчи Ричард Торрес (13-0, 11 КО) жойлашган. Торрес — Жалоловнинг Токио Олимпиадаси финалидаги рақиби бўлган.

IBF оғир вазн рейтингида қуйидагича:

Баҳодир Жалолов узоқ танаффусдан сўнг IBF рейтингига қайтди (фото)
Маълумот учун, аввалроқ Жалоловнинг Остонадаги жанги кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Кўплаб нашрлар ўзбекистонлик боксчини кучлироқ рақибларга қарши рингга чиқишга чақирган эди.

Манба: daryo.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.