Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Афғонистон давлатларидан келган 2008–2009-йилларда туғилган иқтидорли спортчилар иштирок этди.
Турнир давомида ёш курашчилар ўз маҳоратларини намоён этиш баробарида, севимли спортимизнинг халқаро нуфузини янада оширишга ҳисса қўшдилар.
10 та вазн тоифасида бўлиб ўтган беллашувлар якунида ғолиб ва совриндорларни аниқланди. Тақдирлаш маросимида Халқаро Кураш ассоциацияси, Ўзбекистон Кураш федерацияси, Хоразм вилояти ҳокимлиги, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда Хоразм вилояти прокуратураси раҳбарлари иштирок этиб, совриндор спортчиларга медал, диплом ва пул мукофотларини тантанали тарзда топширди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.