Кеча Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси биносида спортчиларимизни тақдирлаш маросими ўтказилди.
Тадбирда Бош прокуратура, Олий таълим, фан ва инновациялар ҳамда Спорт вазирликлари, Миллий Олимпия қўмитаси, мамлакат спорт курашлари ассоциацияси раҳбарияти, фахрийлар, спортчилар ва мураббийлар иштирок этди.
Тадбирни студиядан вилоят ҳокимлари — МОҚнинг вилоят бўлимлари раҳбарлари, прокуратура тизимининг ҳудудий вакиллари ҳам кузатиб боришди.
Расмийлар ўз нутқларида давлатимиз раҳбарининг спорт соҳасига қаратаётган алоҳида эътибори билан юртимиз спортчиларининг халқаро майдонда эришаётган ютуқлари ҳақида тўхталиб ўтишди.
Хусусан, курашчиларимизнинг қитъа чемпионатидаги иштироки улардан янги Олимпия даврида катта натижалар кутиш учун асос бўлиши таъкидланди.
Тақдирлаш маросимида спортчилар, мураббийлар ва тиббиёт соҳаси мутахассислари моддий рағбатлантирилди. Шунингдек, атлетларга Спорт вазирлигининг бир йиллик стипендия сертификатлари топширилди. Терма жамоа бош мураббийи Рустам Ассакалов эса “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Манба: olympic.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.