Таэквондочиларимиз Хитойдаги турнирни 5 та медаль билан бошлашди
Бугун Хитойнинг Таян шаҳрида таэквондо WT бўйича бутунжаҳон таэквондо федерацияси Президенти кубоги мусобақаси старт олди. Осиё минтақаси вакиллари учун ташкил этилаётган мазкур турнирнинг илк кунида Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритишга муваффақ бўлди.
Олтин медаль:
80 кг: Жасур Жайсунов
+87 кг: Марат Мавлонов
Кумуш медаль:
87 кг: Шуҳрат Салаев
Бронза медаль:
87 кг: Ёдгор Жўрабоев
57 кг: Мадина Мирабзалова
Манба: olympic.uz