Турнир доирасида чарм қўлқоп устамиз Ҳавасбек Асадуллаев россиялик тажрибали боксчи, мағлубият нималигини билмай келаётган Алан Хугаевга қарши баҳс олиб борди. Яримўрта вазн тоифасидаги ушбу жанг тўлиқ давом этди ва унда Ҳавасбек очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди.
Бу 25 ёшли Асадуллаев учун профессионал боксдаги тўртинчи жангда қўлга киритилган тўртинчи ғалаба бўлди. 26 яшар Алан Хугаев эса бугун 20-жангида илк мағлубиятини қабул қилиб олди.
Манба: Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.