Ўзбекистоннинг энг кучли дуатлончилари аниқланди

Ўзбекистоннинг энг кучли дуатлончилари аниқланди

Пойтахтимиздаги “Янги Ўзбекистон” боғида дуатлон бўйича турли ёш тоифаларида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида 250 нафар спортчи рақобатлашди.


Мусобақада иштирокчилар 20 километр велопойга ва 3 км. масофага югуриш бўйича баҳс олиб борди. Унда эркаклар орасида Виктор Земцев, Андрей Шарипов ва Аъзамжон Қодиров ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олган бўлса, аёллар ўртасида Виктория Морозова, Диана Валиева ҳамда Севара Чориева шоҳсупага кўтарилди.

Шунингдек, 13-15 ёш тоифаларидаги баҳсларда Мубинахон Ботирова, Салоҳиддин Файзуллаев, 10-12 ёшдагилар ўртасида Моҳигул Акбаржонова, Абзал Абдураззоқов, 7-9 ёшлилар баҳсида Мадина Абдуфаттоҳова ҳамда Макар Панасюк мамлакат чемпионига айланди.

Чемпионат якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.