Унда Европа, Осиё, Африканинг 20 та давлатидан ташриф буюрган 200 дан зиёд эшкак эшувчилар иштирок этмоқда. Қувонарлиси улар орасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам бор.
Нуфузли мусобақада Луиза Ғафурова қўл остидаги академик эшкак эшиш бўйича терма жамоамиз таркибидан Сарвар Мамарасулов, Лазиз Қўчқоров, Акмал Йўлдошев ва Элбек Тўрақулов ўрин олган бўлиб, ғолиблик даъвосида баҳсларга киришди. Шуни таъкидлаб ўтишимиз лозимки, жамоамиз мураббийи Л.Ғафурова 3-6 май кунлари Боку шаҳрида ва 6-9 май кунлари Истанбулда ўтадиган халқаро семинарларда ҳам қатнашади.
Дарвоқе, 2 май кунига қадар давом этадиган “President cup – 2025” халқаро регатаси доирасидаги байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича беллашувларда Данил Крюков, Максим Ивлиев, Зафар Бахтиёров ва Беҳруз Эргашевдан ташкил топган жамоамиз мураббий Шерзод Абдураҳимов бошчилигида иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилги “President cup – 2024” халқаро регатасида Беҳруз Эргашев каноэда эшкак эшишда 200, 500 ва 1000 метр масофаларда олтин медални қўлга киритган эди. Академик эшкак эшишнинг яккалик дастурида Жамол Турғунов олтин ва Лазиз Қўчқоров кумуш, байдаркада эшкак эшишда Марсел Халилов бронза медалига эга чиққан эди.
Жуфтликлар йўналишининг байдарка қайиғида ўтган минг метр масофадаги баҳсларда Иван Герасименко/Азиз Ғайбуллаев тандеми, академик эшкак эшишда Жамол Турғунов/Камол Раҳимов ҳамда Лазиз Қўчқоров/Шаҳриёр Ғайбуллаев шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан ўрин олган эди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.