Шахмат бўйича Осиё чемпионатида россияликлар ҳам иштирок этади

Шахмат бўйича Осиё чемпионатида россияликлар ҳам иштирок этади

Бирлашган Араб Амирликларида шахмат бўйича Осиё чемпионати старт олмоқда.

Мукофот жамғармаси 80 000 АҚШ долларини ташкил этувчи мазкур мусобақада юртдошларимиз ҳам иштирок этишлари ҳақида аввалроқ хабар бергандик.

Маълум бўлишича, чемпионатнинг эркаклар ўртасидаги баҳсларида 33 мамлакатдан 156 нафар, аёллар ўртасидаги беллашувларда эса 23 мамлакатдан 101 нафар иштирокчи қатнашади.

Шунингдек, бунгача Европа қитъаси мусобақаларида қатнашган ва бир муддат турнирлардан четлатилган Россия терма жамоаси шахматчилари ҳам мазкур Осиё чемпионатида медаллар учун кураш олиб боришади.

Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.