Андижонда “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида гандбол мусобақалари ўтказилди

Андижонда “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида гандбол мусобақалари ўтказилди

Андижон Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида гандбол бўйича қизлар ўртасидаги вилоят босқичи беллашувлари бўлиб ўтди.

“Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси кубоги” учун ташкил этилган мусобақада вилоятнинг 16 та туман ва шаҳарларидан жамоалар қатнашди. Қизғин ва муросасиз руҳда ўтган ўйинларда иштирокчилар республика босқичига чиқиш учун кураш олиб борди.

Якуний натижаларга кўра, Қўрғонтепа тумани Маъмуробод маҳалла жамоаси 1-ўринни қўлга киритиб, республика босқичига йўлланма олди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.