Ярим ўрта вазн тоифасида ташкил этилган беллашувда Ўзбекистоннинг энг машҳур ММА жангчиларидан бири бўлмиш Шоҳасан Мирзаматов октагонга кўтарилди. Аслида, Тошкентдаги турнирда Мирзаматовга эронлик собиқ рақиби Фарзад Гадери рақиб бўлиши керак эди, лекин номаълум сабабларга кўра, жангга бир кун қолганида Шоҳасан қирғизистонлик Абилкассим Якубов билан жанг қилиши маълум бўлди.
3 раундлик жанг биринчи раунддаёқ якунига етди. Мирзаматов рақибини оёқдаги биргина кучли зарбаси билан ерга қулатди ва техник нокаутга учратди.
Шундай қилиб, 34 ёшли андижонлик Шоҳасан фаолиятидаги 19-жангида 15-ғалабасини нишонлади. Якубовнинг ҳисобида эса энди 12 та ғалаба ва 12 та мағлубият бор.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.