Ўзбекистон таркибидаги ягона аёл боксчи Хуморабону Мамажонова 57 кг вазн тоифасида баҳсларга киришди ва ўзининг илк жангида мўғилистонлик Мичидма Эрденедалаини 5:0 ҳисобида мағлуб этди. 70 кг вазнда рингга чиққан Ғофуржон Тоҳиров ҳам кейинги босқичга йўл олди. У косовалик Шпетим Бажокуни 5:0 ҳисобида енгди.
Жавоҳир Умматалиев ( 80) мезбон Накодем Козакка ҳеч қандай имконият қолдирмади — 5:0. Акмалжон Исроилов эса ( 85 кг) Уэлс вакили Даниел Питтдан 5:0 ҳисобида устун келди. Самандар Олимов ( 60 кг) мўғилистонлик Энҳтур Тегшжаргални доғда қолдирган бўлса (5:0), турнирдаги ўзининг иккинчи жанггини ўтказган Жаҳонгир Зокиров (+90 кг) яна ғалаба қозонди. Спортчи бу сафар туркиялик Мужаҳит Ильясни ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этди.
Ўзбекистонлик боксчиларнинг қайд этган натижалари:
57 кг: Хуморабону Мамажонова — Мичидма Эрденедалаи (Мўғулистон) 5:0
70 кг: Ғофуржон Тоҳиров — Шпетим Бажоку (Косово) 5:0
80 кг: Жавоҳир Умматалиев — Никодем Козак (Польша) 5:0
85 кг: Акмалжон Исроилов — Даниел Питт (Уэлс) 5:0
60 кг: Самандар Олимов — Энкҳтур Тегшжаргал (Мўғулистон) 5:0
+90 кг: Жаҳонгир Зокиров — Мужаҳит Ильяс (Туркия) 5:0
Мусобақанинг 3-кунги дастурларида 5 нафар ўзбекистонлик боксчилар рингга чиқиши белгиланган.
Жуфтликлар билан танишинг:
55 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов — Корй Жонес (Уэлс) 14:45
65 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев — Оусаиноу Ҳансен (Германия) 16:15
80 кг: Жавоҳир Умматалиев — Виллиам Чолов (Болгария) 17:00
85 кг: Акмалжон Исроилов — Самет Эрсой (Туркия) 17:30
75 кг: Фазлиддин Эркинбоев — Кауе дос Сантос (Бразилия) 22:00
Манба: daryo.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.