Бутунжаҳон камондан отиш федерацияси билан ҳамкорлик муҳокама қилинди

Бутунжаҳон камондан отиш федерацияси билан ҳамкорлик муҳокама қилинди

Бугун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасига Бутунжаҳон камондан отиш федерацияси Бош котиби, Бутунжаҳон спорт ўйинлари халқаро ассоциацияси вице-президенти Том Дилен, Россия камондан отиш федерацияси раҳбари Зоригто Манханов, Корея Республикаси камондан отиш ассоциацияси вице-президенти Ёнсул Чан ташриф буюришди.

Меҳмонларни Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси қўмондони, мамлакат камондан отиш федерацияси раҳбари, генерал-майор Рустам Джураев ва МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов қарши олишди.

Учрашув чоғида мамлакатимизда камондан отиш спорт турини ривожлантириш, халқаро турнирларни ташкил этиш ва бу борадаги истиқболли ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинди. Хусусан, расмийлар Ўзбекистон томони ҳурматли Президентимизнинг ташаббуси билан мамлакатимизда спорт соҳасида ҳам улкан ислоҳотлар олиб борилаётгани ҳақида маълумот беришди.

Ўз навбатида, меҳмонлар юртимиздаги ўзгаришларни юксак баҳолаб, уларга шахсан гувоҳ бўлганларини билдиришди ҳамда ўзбекистонлик спортчиларнинг халқаро мусобақаларда юқори натижалар қайд этишига ишонч билдирдилар.

Суҳбат дамовида томонлар келгусидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик юзасидан қатор таклиф ва ташаббусларни муҳокама қилдилар.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.