Навоийда “Янги Ўзбекистон – Олимпия чўққилари” мусобақаларининг минтақавий босқичига старт берилди

Навоийда “Янги Ўзбекистон – Олимпия чўққилари” мусобақаларининг минтақавий босқичига старт берилди

Президентимиз ташаббуси билан бутун республика бўйлаб ўтказилаётган “Янги Ўзбекистон – Олимпия чўққилари” спорт мусобақалари Навоийда ҳам бошланди.

Навоий вилояти Зарафшон шаҳридаги спорт мажмуасида мазкур нуфузли мусобақанинг 1-минтақа босқичи тантанали тарзда очиб берилди. Очилиш маросимида Республика ўсмирлар олий спорт маҳорати мактаби масъул ходими А.Шадиходжаев, Навоий вилояти спорт бошқармаси бошлиғи Ж.Муртозаев ҳамда Зарафшон шаҳар ҳокими ўринбосари С.Увайтов иштирок этди.

Ушбу босқичда вилоятнинг Зарафшон, Томди ва Учқудуқ туманларидан келган ёш спортчилар иштирок этиб, ўз иқтидор ва маҳоратларини намоён этдилар.

Мусобақанинг якунида ғолиб ва совриндор спортчилар тантанали тарзда медал, диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.