Мусобақада 49 нафар боксчи билан иштирок этган Ўзбекистон делегацияси якунда 46 та медаль қўлга киритди.
Иордания мезбонлик қилган қитъа биринчилигида аввалига ўсмирларимиз, кейин эса ёшларимиз умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритишди.
Мазкур чемпионат қаҳрамонлари бугун (15 мартдан 16 мартга ўтар кечаси) соат 02:00да Тошкент шаҳрига етиб боришади.
Манба: Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.