Жумладан, Муслим Раҳматов 2015 йилда туғулган ва ундан кичик қиличбозлар орасида яккалик баҳсида олтин, жамоавий беллашувларда кумуш медални қўлга киритган бўлса, Шоҳжахон Ғофуров (2012 й.т.) кумуш ва жамоавий йўналишда бронза медалга сазовор бўлди. Ушбу ёш тоифасида Муҳаммадали Раҳматов шаҳсий ва жамоавий мусобақада бронза ва кумуш медали соҳибига айланди.
2009 йил ва ундан кичик бўлган қиличбозлар орасида Зарина Ҳамробоева иккита олтин, Дилнура Ибодуллаева 1 тадан кумуш ва олтин медаль билан тақдирланди. Қувонарлиси ушбу вакилаларимиз 2006 йилларда туғилган ва ундан кичик бўлган йўналишда ҳам шоҳсупага кўтарилди. Аниқроғи, Зарина мазкур ёш тоифасининг яккалик ўртасида бронза, жамовийда Дилунра билан биргаликда олтин медалга сазовор бўлди.
Асилбек Ибодуллаев (2006 й.т.) эса Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон, Бельгия ва Грузия каби давлатлардан ёш қиличбозлар иштирок этган мусобақада шаҳсий баҳсда олтин, жамоавийда бронза медалга эга бўлди.
Манба: uza.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.