МДҲ ўйинлари: Совриндор спортчиларимиз янада кўпаймоқда

МДҲ ўйинлари: Совриндор спортчиларимиз янада кўпаймоқда

Ўзбекистон делегацияси Озарбайжон мезбонлик қилаётган III МДҲ ўйинларининг ортда қолган кунида ҳам сермаҳсул натижа кўрсатди.

Унда ҳамюртларимиз 7 та олтин, 9 та кумуш ва 7 та бронза медалларини жамғаришди.

Олтин:
- Беҳруз Роҳаталиев (бокс, — 54 кг)
- Бобомурод Боймирзаев (бокс, — 57 кг)
- Дилшод Аҳмаджонов (бокс, — 63 кг)
- Ойбек Абдураҳимов (бокс, — 70 кг)
- Хуршид Жўраев (бокс, — 75 кг)
- Жамолбек Турғунов (академик эшкак эшиш, 1500 метр)
- Бекзод Боборажабов (камондан отиш, яккалик)

Кумуш:
- Ўткирбек Норқосимов (бокс, — 46 кг)
- Азизбек Шокиржонов (бокс, — 50 кг)
- Отабек Нурмуҳаммадов (бокс, — 60 кг)
- Камронбек Ҳамдамов (бокс, — 66 кг)
- Фарҳод Баҳодиров (бокс, +80 кг)
- Камондан отиш (аёллар, жамоавий)
- Ғулом Қорабоев (каноэда эшкак эшиш, 200 метр, U — 17)
- Ш.Ҳасанов / Н.Рейнавалд (200 метрга байдаркада эшкак эшиш, жуфтлик, U — 18)
- Дзюдо, аралаш жамоавий дастур.

Бронза:
- М.Камалов / Н.Саидқулова (10 метрдан пневматик тўппончадан отиш, микст)
- Ж.Соҳибов / М.Тоҳирова (10 метрдан пневматик милтиқдан отиш, микст)
- Камондан отиш (эркаклар, жамоавий)
- Давлат Ҳамдамов (байдаркада эшкак эшиш, 500 метр, U — 16)
- Зиёдбек Йўлдошалиев (байдаркада эшкак эшиш, 500 метр, U — 20)
- Лазизбек Қўчқоров (академик эшкак эшиш, 1500 метр)
- Ғ.Қорабоев / М.Арипов (200 метрга каноэда эшкак эшиш, жуфтлик, U — 17).

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.