Ёш шахматчиларимиз – Осиё чемпионати совриндори

Ёш шахматчиларимиз – Осиё чемпионати совриндори

Мўғулистоннинг Улан-Батор шаҳрида 7 ёшдан 17 ёшгача бўлган мактаб ўқувчилари ўртасида шахматнинг стандарт йўналиши бўйича поёнига етган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларининг 4 нафари совриндорлар қаторидан жой эгаллади.

16 та давлатнинг 675 нафар шахматчи ёшлари қатнашган қитъа биринчилигида 9 ёшгача бўлган қиз болалар ўртасида Мадинабону Асадова 9 имкониятдан 7,5 очко жамғариб, 1-ўринни, Фарзонабону Бозорова 7,5 очко билан қўшимча кўрсаткичлар эвазига 2-ўринни эгаллади.

13 ёшгача бўлган қиз болалар мусобақасида Моҳинур Ҳикматхонова 9 имкониятдан 7 очко тўплаб, кумуш медални, 15 ёшгача бўлган ўғил болалар баҳсида Тоҳир Неъматов 7 очко билан кумуш медалга эгалик қилди.

Чемпионатнинг сўнгги кунларида блиц йўналишидаги мусобақалар ташкил этилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.