Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Спорт бўйича вакили Одил Абдурахманов, шунингдек, Спорт вазирлиги ва МОҚ раҳбарияти, мусобақада шоҳсупага кўтарилган спортчиларимиз ва уларнинг яқинлари иштирок этишди.
Расмийлар ёш атлетларимизни қўлга киритилган муваффақият билан қутлаб, уларга келгуси Ўйинларда ҳам омад тилашди. Шунингдек, тантанали ёпилиш маросимида Осиё ёшлар ўйинларининг келгуси мезбони сифатида топширилган Осиё Олимпия кенгаши байроғи МОҚ биносига ўрнатилди.
Манба: olympic.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.