Бокс. Ўзбекистонлик икки спортчи ЖЧни тарк этди

Бокс. Ўзбекистонлик икки спортчи ЖЧни тарк этди

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри эркаклар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида кеча тўртинчи кун жанглари ўтказилди.

Кечаги кун доирасида 3 нафар вакилларимиз рингга кўтарилди. Афсуски, икки нафар юртдошимиз мағлубиятга учради. Шавкатжон Болтаев мозамбиклик рақибга қарши ўйинда ҳакамларнинг қарорига ўра имкониятни бой берди — 3:4.

Жаҳон чемпионатидаги ўзининг иккинчи жангини ўтказган Саят Илясов қирғизистонлик Омар Ливазага қарши жангда ютқазиб қўйди — 0:5.

57 кг. вазндаги юртдошимиз Хўжаназар Нортожиев эса Шри-Ланкадан келган рақибига имконият қолдирмади — 5:0.

— 63,5 кг: Саят Илясов — Омар Ливаза (Қирғиз Республикаси) — 0:5

— 71 кг: Шавкатжон Болтаев — Осорио Муханга (Мозамбик) — 3:4

— 57 кг: Хўжаназар Нортожиев — Рукмал Поди (Шри-Ланка) — 5:0.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.