“Бу йил Жаҳон чемпионатига (Жакарта) боришни режалаштирганим йўқ эди. Тўртала снаряд бўйича янги дастурларни тайёрлаш учун бир оз танаффус қилишга қарор қилдим. Ҳозир фақат машғулотларга эътибор қаратмоқчиман, мусобақаларга чалғимоқчи эмасман. Асосий мақсадим — Лос-Анжелес ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма олиш. Шу сабабдан саралаш босқичи учун тинчгина тайёргарлик кўришни мақсад қилганман”, деди Чусовитина ТАСС билан суҳбатда.
Оксана Чусовитина тарихда саккиз маротаба Олимпиадада қатнашган ягона гимнастикачи бўлиб, 1992, 1996, 2000, 2004, 2008, 2012, 2016 ва 2020-йилги ўйинларда иштирок этган. Чусовитина фаолияти давомида Олимпиада олтин медали, 3 карра Жаҳон чемпионатининг ғолиби, шунингдек, Европа ва Осиё ўйинлари ғолиблигини қўлга киритган. У турли йилларда СССР, Германия ва Ўзбекистон терма жамоалари шарафини ҳимоя қилган.
Манба: daryo.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.