Жорий ҳафта якунида дунё бўйлаб қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубоги босқичлари ўтказилмоқда. Тошкент мазкур мусобақаларнинг шпага бўйича йигитлар ўртасидаги беллашувларига мезбонлик қиляпти.
Кеча ташкил этилган яккалик дастуридаги баҳсларда терма жамоамиз бронза медалига сазовор бўлди. Мусобақада ярим финалгача етиб борган Камрон Исмоилов шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилди.