23 ёшли Абдуллаев 2026-йил 16-январ куни АҚШнинг Калифорния штати, Палм-Дезерт шаҳрида бўлиб ўтадиган профессионал бокс оқшоми доирасида рингга кўтарилади. Мазкур турнир Golden Boy промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилмоқда.
Ҳозирча Руслан Абдуллаевнинг рақиби ким бўлиши борасида маълумот берилмаган. Бокс оқшомининг марказий жанги ўрта вазн тоифасида америкалик Алексис Роча ва Мексика вакили Раул Куриел ўртасида бўлиб ўтади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.