Чарльз Оливейра Топурия — Гэтжи жанги натижасини башорат қилди

Чарльз Оливейра Топурия — Гэтжи жанги натижасини башорат қилди

BMF камари соҳиби, бразилиялик Чарльз Оливейра 70 кг вазн тоифасида UFC чемпиони, мағлубиятсиз келаётган 29 ёшли испаниялик Илия Топурия ҳамда енгил вазнда UFC вақтинчалик камари соҳиби, америкалик Жастин Гэтжи ўртасидаги жанг учун ўз прогнозини билдирди. Ушбу тўқнашув Оқ уйдаги UFC турнирининг асосий воқеаси бўлади.

«Менимча, Илия Топурия ғалаба қозонади. Топурия кўпроқ қиррали жангчи деб ҳисоблайман», — деди Оливейра Виннипегдаги «Савол-Жавоб» сессияси вақтида.

Эслатиб ўтамиз, Жастин 37 ёшда. Америкалик жангчи ҳисобида 27 та ғалаба (шулардан 21 таси муддатидан олдин) ва бешта мағлубият бор. Гэтжи профессионал рингга 2011 йилда дебют қилган.

Испаниялик спортчи аралаш яккакурашлар бўйича профессионал жангчи сифатида 2015 йилнинг апрель ойида дебют қилган. Шимолий Америка лигасида «Матадор» 2020 йил октябрь ойидан буён иштирок этиб келмоқда. Илиянинг рекордида 17 та ғалаба бўлиб, улардан фақат иккитаси ҳакамлар қарори билан қўлга киритилган, мағлубиятлар эса йўқ.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.