Конор Макгрегор UFC’даги навбатдаги жанги санасини очиқлади

Конор Макгрегор UFC’даги навбатдаги жанги санасини очиқлади

UFC’нинг икки вазн тоифасидаги собиқ чемпиони, ирландиялик Конор Макгрегорнинг адвокати Марк Лайнэм спортчининг собиқ спарринг-шериги ва дўсти Артём Лобов билан боғлиқ суд жараёни якунланганидан сўнг, Конор томонидан тайёрланган баёнотни эълон қилди. Ўз мурожаатида Макгрегор 2021 йилдан бери илк бор ММА қоидалари бўйича жангини шу ёзда ўтказиш ниятида эканлигини маълум қилди.

«Мен бу масала ҳал этилганидан мамнунман, энди эса эътиборимни машғулотларга ва шу ёзда бўлиб ўтадиган жангга қарата оламан. Артёмга виски сотиш бизнесимдаги меҳнатлари учун миннатдорчилик билдирмоқчиман», — дея Макгрегорнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Mirror нашри.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.