Мирзиёев Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилиши тадбирларида кузатувчи давлат раҳбари мақомида иштирок этади.
Саммит кун тартибидан ташкилот доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари ўрин олган, дейилади хабарда. Амалий шерикликнинг устувор йўналишлари кўриб чиқилади.
Остонага Россия президенти Владимир Путин (у Қозоғистонда давлат ташрифи билан бўлиб турибди), шунингдек, Беларусь президенти Александр Лукашенко ва Қирғизистон президенти Садир Жапаров етиб келди.
Аввалроқ Арманистон бош вазири Никол Пашинян республикадаги сайловолди кампанияси туфайли Остонадаги ЕОИИ саммитига бормаслигини, мамлакат номидан бош вазир ўринбосари Мгер Григорян иштирок этишини маълум қилганди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.