Эрон ва Ироқда Хоманаий билан видолашиш учун 6 кунлик кенг кўламли мотам маросимлари ўтказилади.
Эрон ички ишлар вазири ўринбосари ва мотам тадбирларини ташкил этиш бўйича штаб раҳбари Али Акбар Пуржамшидиён Теҳронда бўлиб ўтган матбуот анжуманида 30 дан ортиқ давлат ва 90 дан зиёд мамлакатнинг диний пешволари видолашув маросимларида қатнашишга тайёрлигини маълум қилган.
Мотам тадбирлари 4 июль куни Теҳрондаги «Мосалла» мажмуасида бошланади. Шу вақтдан бошлаб майдон оммавий видолашув учун очиқ бўлади. Эртаси куни, 5 июлда ўша ерда жаноза намози ўқилади. Пойтахтда оммавий мотам юриши ҳам режалаштирилган.
Маросимлар мамлакатнинг бошқа шаҳарлари, жумладан, Қум ва Машҳадда ҳам бўлиб ўтади. Алоҳида тадбирлар шиа исломи учун муқаддас саналган Ироқнинг Нажаф ва Карбало шаҳарларида ўтказилиши кўзда тутилган. Олий раҳбар жасадини дафн этишнинг якуний маросими 9 июль куни Машҳадда бўлиб ўтади.
Маълумот учун, оятуллоҳ Али Хоманаий билан расмий видолашув маросими унинг 28 февраль куни АҚШ ва Исроилнинг Эронга берган илк зарбалари оқибатида ҳалок бўлганидан қарийб тўрт ой ўтиб ўтказилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.