Норвегиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Норвегиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Норвегиянинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган Жон Микал Квистад Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловга ишонч ёрлиқларини топширди. Ўзаро суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилди.

24 ноябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Норвегиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси (қароргоҳи Осло шаҳрида) этиб тайинланган Жон Микал Квистадни қабул қилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Ишонч ёрлиқларини қабул қилар экан, вазир Элчини юқори масъулиятли лавозимга тайинлангани билан табриклади ва фаолиятига омад тилади.

Норвегиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
Фото: Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати

Суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон-Норвегия муносабатларининг бугунги ҳолати ва уларни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, шунингдек, томонларнинг халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро ҳамкорлиги муҳокама қилинди.

Бўлажак тадбирлар, хусусан, вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги даврасини ўтказиш жадвали кўриб чиқилди.

Шунингдек, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик айрим масалалар, жумладан, Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.