Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясининг расмий саҳифалари ишга туширилди
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қошидаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясининг расмий ахборот ресурслари ишга
туширилди.
Жумладан, Инспекциянинг расмий веб-сайти ҳамда Telegram, Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқларидаги саҳифалари фаолият бошлади.
Янги ахборот ресурсларида алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш соҳасидаги муҳим маълумотлар мунтазам эълон қилиб борилади.
Хусусан, қуйидаги йўналишларга оид ахборотлар ёритилади:
- қонунчилик талабларига риоя этилиши устидан назорат;
- тадбиркорлик субъектлари ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
- соҳани ривожлантиришга қаратилган комплекс дастурларни амалга ошириш;
- ишлаб чиқариш ва улгуржи савдо фаолиятини лицензиялаш;
- акциз сиёсати самарадорлигини таъминлаш;
- соғлом рақобат муҳитини қўллаб-қувватлаш;
- замонавий ахборот тизимларини жорий этиш;
- ҳуқуқбузарликлар ва яширин иқтисодий фаолиятни аниқлаш ҳамда профилактика қилиш;
- хавфларни таҳлил қилиш ва мониторинг олиб бориш.
Инспекциянинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали соҳадаги янгиликлар, назорат тадбирлари ва амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳам ахборот бериб борилади.