Ўзбекистон ва Тожикистон Миллий гвардияси ўртасида ҳамкорлик режаси имзоланди

Ўзбекистон ва Тожикистон Миллий гвардияси ўртасида ҳамкорлик режаси имзоланди

Тожикистон Миллий гвардияси қўмондони генерал-лейтенант Бобожон Жамолзода бошчилигидаги делегация илк бора Ўзбекистонга ташриф буюрди. Унинг доирасида 2022 йилга мўлжалланган икки томонлама амалий ҳамкорлик режаси имзоланди.

24 ноябрь куни Тожикистон Миллий гвардияси қўмондони генерал-лейтенант Бобожон Жамолзода бошчилигидаги делегация илк бор Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий гвардияси матбуот хизмати хабар берди.

Миллий гвардия марказий девонида Миллий гвардия қўмондони, генерал-майор Рустан Жўраев иштирокида тантанали йиғилиш бўлиб ўтди. Унда қўмондон ўринбосарлари, Марказий девон бошқарма бошлиқлари, бригада командирлари, шунингдек, Жамоат хавфсизлиги университети ҳамда Ихтисослаштирилган ўқув маркази раҳбарлари иштирок этди.

Ўзбекистон ва Тожикистон Миллий гвардияси ўртасида ҳамкорлик режаси имзоланди
Фото: Миллий гвардия матбуот хизмати

«Газета.uz»да реклама

Йиғилиш якунида раҳбарлар 2022 йилга мўлжалланган икки томонлама амалий ҳамкорлик режасини имзолади. Шунингдек, кадрлар тайёрлаш, уларнинг жанговар ва жисмоний тайёргарлигини ошириш бўйича қўшма тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, хизмат кўрсатишнинг барча соҳаларида тажриба алмашишга келишиб олдилар, дейилади хабарда.

Делегация аъзолари Жамоат хавфсизлиги университети, Ихтисослаштирилган ўқув маркази, Ғалаба боғи ҳамда Миллий гвардиянинг қатор бўлинмалари билан танишишди.

Ўзбекистон ва Тожикистон Миллий гвардияси ўртасида ҳамкорлик режаси имзоланди
Фото: Миллий гвардия матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.