Осиё ўйинлари: Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Хитой билан дуранг ўйнади

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Хитой билан дуранг ўйнади

Осиё ўйинлари аёллар футболи мусобақасининг 2-турида Ўзбекистон терма жамоаси Хитойга қарши майдонга тушди.

Учрашув 1:1 ҳисобида якунланди. Ўзбекистон 41-дақиқада Холида Дадабоеванинг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқди.

Хитой терма жамоаси иккинчи бўлимда жавоб қайтарди. 70-дақиқада Жан Лин Янг ҳисобни тенглаштирди.

Қолган вақтда дарвозаларга бошқа гол киритилмади ва жамоалар биттадан очкога эга бўлди.

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси мусобақадаги дастлабки учрашувида ҳам Филиппин билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган эди. Энди терма жамоамиз гуруҳ босқичининг сўнгги турида Ҳонгконгга қарши майдонга тушади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.